АсосийJamiyat

Шайхонтохурдаги хонадонда ёнғин содир бўлди

'Шайхонтохурдаги хонадонда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

2020 йилнинг 10 февраль куни соат 20:26 да, Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур тумани “Чақар” МФЙ, ҳудудида жойлашган Хожи Ахрор Вали кўчаси 52-хонадонда ёнғин келиб чиққан. Ёнғин натижасида уй ички ва том қисмининг 60 кв.м майдони ёнган. 

ФВБнинг маълумотига кўра, Ёнғин-қутқарув жанговор бўлинмалари манзилга соат 20:33да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 20:53да бартараф этилган ҳамда уйнинг 125 кв.м майдони сақлаб қолинган. 

Ёнғин натижасида ҳалок бўлган ва жабирлаганлар йўқ. Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ФВБ ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишингизни сўраб қолади.

    Бошқа янгиликлар