Давлат статистика қўмитасининг маълумотига кўра, 2019 йил давомида турли хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга жами 2527 киши кўчиб келган.
Кўчиб келганлар хорижий мамлакатлар кесимида:
Қозоғистондан – 839 киши
Россия Федерациясидан – 588 киши
Тожикистондан – 541 киши
Қирғизистондан – 307 киши
Бошқа давлатлардан – 252 киши
Уларнинг энг кўпи, яъни 775 нафари Тошкент вилоятига, энг ками, яъни 3 нафари Сурхондарё вилоятига тўғри келади.






