1

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сафарга йўл олган, ҳаж амалларини бажараётганларни коронавирус юқтиришдан огоҳлантирди

ЖАМИЯТ 11.02.2020, 15:14
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сафарга йўл олган, ҳаж амалларини бажараётганларни  коронавирус юқтиришдан огоҳлантирди

           Сафарга йўл олган, ҳаж ва умра амалларини бажараётганлар учун эслатма:

·        Спиртли нам салфеткалар ёрдамида қўлларингизни тез-тез артиб туринг, спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг ёки қўлларингизни совун билан ювинг.

·        Шамоллаш ёки грипп аломатларига эга одамлар билан яқиндан мулоқот ва алоқа қилишдан чекининг.

·    Юзингизни қўл билан кўп ушламанг. 

·        Йўталганда ва бурнингизни қоққанингизда оғзингиз билан бурнингизга салфетка тутинг. Ундан кейин салфеткани дарҳол ахлатга ташланг ва қўлингизни ювинг. 

·        Бетоблигингизни сезсангиз, Сиз билан сафарга чиққан гуруҳ аъзоларингизга бу ҳақда хабар беринг ва имкон бўлиши билан шифокорга мурожаат қилинг. 

·        Фақат яхшилаб пиширилган (қайнатилган ёки қовурилган) овқатни истеъмол қилинг. 

·        Жамоат жойларида тупурманг. 

·        Касал уй ҳайвонлари билан, жумладан, сафарларда яқин алоқадан йироқ бўлинг. 

·        Сафарингиздан олдин Сизда шамоллаш ёки грипп (ўткир респиратор касаллик) аломатлари кузатилса, сафарни бекор қилинг ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг.

·        Доим оғиз ва бурун ниқобларидан фойдаланишни ва яшаш уйингизни тоза ҳаво билан шамоллатишни унутманг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1