АсосийJamiyat

Энди мактаб битирувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномалари берилади

'Энди мактаб битирувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномалари берилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 1 апрелига қадар умумий ўрта таълим муассасалари ўқув дастурига мажбурий тартибда йўл ҳаракатлари қоидалари бўйича машғулотларни киритиш ва амалий машғулотлар ўтиш (10-11-синфда) шунингдек, йўл ҳаракатлари қоидалари бўйича имтиҳон ўтказиш ва натижалари бўйича сертификат берилиши мумкин. Мактабни тугатган ва имтиҳондан ўтган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш тартибини жорий этиш режалаштирилган.

Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган, деб ёзади Хуман.уз.

Ижро учун Вазирлар Маҳкамаси, Халқ таълими, Ички ишлар, Молия вазирликлари масъул ташкилотлар сифатида қайд этилган.

Бошқа янгиликлар