АсосийJamiyat

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот котибига тегишли деб айтилаётган ёзишма юзасидан жиноят иши қўзғатилди

'Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот котибига тегишли деб айтилаётган ёзишма юзасидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот котиби М.Ботировга тегишли экани айтилаётган ёзишмалар юзасидан тергов олди текширув ўтказилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.  

Мазкур ҳолат юзасидан бир қатор тергов ҳаракатлари олиб борилиши лозимлигини ҳисобга олинган ҳолда Жиноят кодексининг 139 ва 140-моддалари билан жиноят иши кўзғатилди.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан Андижон вилояти ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши юзасидан тергов Андижон вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинди.

    Бошқа янгиликлар