1

#NavrUz яқин!

ЖАМИЯТ 06.03.2015, 14:02
#NavrUz яқин!

Ўзбекистонлик Twitter микроблоги фойдаланувчилари #NavrUZ хэштегини жаҳон трендига олиб чиқиш мақсадида акция ўтказишни режалаштирди.

Акцияда юртимиздаги фаол блогерлар, таниқли шахслар ҳамда ушбу ғояни қўллаб-қувватлашга тайёр инсонлар иштирок этади. Шу мақсадда янги ҳафтадан бошлаб (9 март) пойтахтимиздаги Samarqand Darvoza ва Next савдо марказларида хэштег логотипи туширилган стендлар ўрнатилади. Стендлар қаршисида истаган юртдошларимиз суратга тушиши ва уни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаши мумкин.

Бу каби акция ўзбекистонлик Твиттер фойдаланувчилари учун илк бора ташкил этилаётгани йўқ. 2012 йилда Мустақиллик байрами муносабати билан #uzb21 ҳамда 2014 йилда #IrmatovBest хэштеги жаҳон трендига чиқарилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1