1

Самвел Бабаян энг яхши мураббий, Одил Аҳмедов энг яхши футболчи

СПОРТ 06.03.2015, 14:16
Самвел Бабаян энг яхши мураббий, Одил Аҳмедов энг яхши футболчи

Бугун ЎФФ анжуманлар залида Ўзбекистон Футбол Федерацияси йил якунларига кўра, турли номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлаш маросими бўлиб ўтди. Даставвал ўзбек футболини ривожлантириш йўлида меҳнат қилган футбол фахрийлари ва арбоблари ЎФФ кўкрак нишони билан тақдирландилар, дея ёзади sports.uz нашри.

Сирожиддинов Фазлиддин - Ўзбекистон футзал уюшмаси президенти;

Усмонов Жаҳонгир Мирбарорович - Ўзбекистон Футзал уюшмаси вице-президенти;

Мироман Ким - "Андижон" аёллар клуби бош мураббийи;

Гали Имомов - футбол фахрийси, собиқ футбол ҳаками;

Абдуалиев Ҳабибулла - футбол фахрийси.

Номинациялар ғолиблари билан танишинг:

FAIR PLAY - Ҳалол ўйин номинацияси ғолиби - "Олмалиқ" футбол клуби;

"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" - Ислом Кенжабоев (Навоий вилояти);

"Ўзбекистоннинг энг яхши ёш болалар мураббийи" - Темур Олимхўжаев;

"Йилнинг энг яхши футзалчиси" - Артур Юнусов, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, клублар ўртасидаги Осиё Чемпионати бронза медали соҳиби;

"Йилнинг энг яхши ҳаками" - Равшан Эрматов, Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками;

Йилнинг энг яхши ён қанот ҳаками - ФИФА лайнсмени Абдуҳамидулло Расулов;

Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари - Артур Геворкян (“Насаф” ҳужумчиси);

Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши мураббийи ва Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи - Самвел Бабаян (“Пахтакор” бош мураббийи);

Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси - Жамшид Искандеров (“Пахтакор” ярим ҳимоячиси);

Ўзбекистоннинг 2014 йилдаги энг яхши аёл футболчиси - Зебо Жўраева, "Севинч" (Қарши);

Ўзбекистоннинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси - Одил Аҳмедов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1