1

Носоз мотоциклни 21 миллионга сотган сотувчидан пуллар харидорга қайтариб олиб берилди

ЖАМИЯТ 14.02.2020, 14:58
Носоз мотоциклни 21 миллионга сотган сотувчидан пуллар харидорга қайтариб олиб берилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро М. Aбдуллаевдан мурожаат келиб тушди.

 Унга кўра у 21 миллион сўмга мотоцикл харид қилгани, аммо носозлиги боис қайтариб олиб бориб берса, сотувчи олмаганидан шикоят қилган.  

Фуқаро мурожаати юзасидан Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Қонуни ҳамда Федерациянинг Низомига мувофиқ тегишли тартибда ўрганиш ўтказилиб, фуқаро мурожаати тўлиқ қаноатлантирилиб, мотоцикл учун тўлаган 21 миллион сўм пули фуқарога қайта ҳисоб-китоб қилиниб, Федерация аралашуви билан олиб берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1