АсосийJamiyat

Ўзбекистонда яна бир институт ташкил этилди

'Ўзбекистонда яна бир институт ташкил этилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қорақалпоғистон тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон тиббиёт институтини ташкил этилади. 

Институтга қабул ҳар йили белгиланадиган Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида амалга оширилади.

Институт клиникаси бош шифокори яширин овоз бериш йўли орқали Институт илмий кенгашининг тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

    Бошқа янгиликлар