АсосийJamiyat

Ижтимоий тармоқларда фарзандини урган муштумзўрларга чора кўришни сўраган фуқаро мурожаати юзасидан суриштирув ўтказилди

'Ижтимоий тармоқларда фарзандини урган муштумзўрларга чора кўришни сўраган фуқаро мурожаати юзасидан суриштирув ўтказилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Фируза Шодиева” номидан тарқатилган “Боламни урган муштумзўрларга нега жазо берилмади ИИБ сохта ҳужжат билан судга олиб борди, улар жабрланувчи экан мен хақиқат сўрасам болангни ногиронлик пенсиясидан тўлайсан деб жарима қилишди, айбим пожарний чақирганимми? Газ балон портласа нима бўларди? Болалар майдончаси ўрнида ноқонуний дом қураётганларга чора кўриш урнига бизга таҳдид қилмоқда, ўлдириб йўқ қилиб юбораман деб. Фирибгарларга чора кўриладими, ўзи” сарлавҳаси остида чиққан мурожаат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилганида қуйидагилар аниқланди.  

2019 йилнинг 17 декабрь куни соат 15:00 ларда Авазмуродов Улуғбек Дилмурадович Қарши шаҳар 4-митти тумани 12-уйни олдида жойлашган қурилиш ишларти олиб борилаётган жойда Кучимова Фируза Элмуродовна билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, уни шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилиб, Ф.Кучимова билан тортишиш натижасида Ф.Кучимова ва вояга етмаган ўғли Мамадалиев Камронбекка тан жарохати етказган.  

Суриштирув ҳаракатлари мобайнида фуқаро У.Авазамуродов ва Ф.Кучимоваларни ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлганлиги сабабли 2020 йил  17 январь куни Маъмурий ишлар бўйича Қарши шаҳар суди томонидан фуқаро Авазмуродов Улуғбек Дилмурадович Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг   41,52-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 34-моддасига асосан-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида 446.000 (тўрт юз қирқ олти минг) сўм жарима жазоси ва Кучимова Фируза Элмуродовна Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг  41,183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 34-моддасига асосан-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида 223.000 (икки юз йигирма уч минг) сўм жарима жазоси тайинланган.

    Бошқа янгиликлар