АсосийJamiyat

ИИВ Йўл ҳаракати қатнашчиларини огоҳлантирди

'ИИВ Йўл ҳаракати қатнашчиларини огоҳлантирди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, айрим ҳудудларда қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, қалин туман тушишидан ҳайдовчиларни огоҳлантирди.

Шу сабабли автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида айниқса довон йўлларида ҳаракатланишда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини сўради.

Шунингдек техник носоз  транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини, зарурат бўлмаганда тунгги вақтларда ҳаракатланмасликни, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўрайди. 

 

    Бошқа янгиликлар