АсосийJamiyat

Қашқадарёда 112 нафар Хитойдан қайтган фуқароларда 14 кун тиббий кузатув вақти тугади ва улар соғлом деб топилди

'Қашқадарёда 112 нафар Хитойдан қайтган фуқароларда 14 кун тиббий кузатув вақти тугади ва улар соғлом деб топилди'ning rasmi

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликда “Юқумли касалликлар профилактикаси” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. 

Анжуманда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Дониёр Турсунов, бошқарма бошлиғининг ўринбосари Шерали Нурматов,  вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази бошлиғи Собир Муродов, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Ҳамза Эрназаров томонидан журналист ва блогерларни юқоридаги мавзу доирасида қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

Анжуманда қайд этилганидек, воҳамизда қизамиқ касаллигига қарши ўтказилиши лозим бўлган чора-тадбирлар янада такомиллаштирилмоқда. 

Хусусан, бошқарма, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказида маълумотларни олиш, таҳлил қилиш, зудлик билан чора-тадбирларбелгилаш бўйича штаблар ташкил этилиб, ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур штаб мутасаддилари томонидан касаллик ҳақидаги кунлик маълумотлар олиниб, таҳлил қилинмоқда. Айни пайтда 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни эпидкўрсатма бўйича эмлаш чоралари кўрилмоқда ва бу мақсадда 240 000 доза вакцина келтирилган.

Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказида ташкил этилган коронавируснинг олдини олиш бўйича штаб маълумотларига кўра мазкур инфекцияга гумон қилинганларга тез ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш бўйича шифокор реаниматолог, инфекционист, эпидемиолог ва вирусологлардан  иборат 3 та тезкор гуруҳ тузилган бўлиб, ишчи гуруҳларнинг кечаю-кундуз ишлаши таъминланган. 

Вилоят ички ишлар бошқармасидан 2020 йил январдан 12 февралгача Хитой Халқ Республикасида бўлиб қайтган 189 нафар қашқадарёлик  фуқаро рўйхатга олинди. Шулардан 1 нафарининг манзили аниқланмоқда. 27 нафари Тошкент шаҳрида ва 1 нафари Фарғона вилояти Қўқон  шаҳрида яшаётганлиги  аниқланиб, тиббий кузатувга олинди. 112 нафарида 14 кун тиббий кузатув вақти тугади ва улар соғлом деб топилди, қолган  48 нафар  фуқаро устидан тиббий кузатув давом этмоқда.

Ҳар бир йўловчига келган кунидан бошлаб 14 кун давомида тиббий кузатувга олинган, тана ҳароратини бир кунда икки марта ўлчаб турилмоқда.

Бугунги кунда вилоятимизда ва Нишон тумани Талимаржон санитария назорат пункти масофавий термометр(4 та пирометр),  70 та тиббиёт термометри  ва  “Қарши” халқаро аэропорти тепловизор, 4 та пирометр, 100 та тиббиёт термометрибилан таъминланган. 2020 йил январь ойида Нишон туман Талимаржон  СНПдан1000 киши  (шундан  хорижийдавлатдан  945 нафар киши) ва 2020 йил 1 февралдан 11 февраль кунига қадар 73 киши (шундан 72 нафари  хорижфуқароси) тиббий кўрикдан ўтказилиб, беморлар аниқланмади.

Қарши туманидаги Хитой қўшма корхонасида жами 688 ишчи ишлайди, 46 нафари хитойлик. Охирги хитойлик корхонага 2020 йил 23 январь куни келган. Ҳозирда соғлом, 14 кунлик кузатув тугаган. 

Ғузор ва Нишон тумани ҳудудидаги Enter Engineering қўшма корхонаcида 9500 нафар ишчи фаолият олиб боради, шундан 898 нафари хитойлик. Охирги хитойлик ишчи корхонага 2019 йил 16 ноябрь куни келган. Ҳозирги кунда ишчилар тиббий назоратга олинган, барчаси соғлом. Корхонага ҳукумат топшириғига асосан Хитойдан ишчи-ходим киритиш ва ускуналар олиб келишга чеклов қўйилган. 

Қашқадарё вилоят ҳокими, фуқаро муҳофазаси бошлиғи З.Мирзаевнинг буйруғига асосан 2020 йил 12 февраль куни Нишон туманидаги “Қарши-Керкичи” чегара божхона постида ва Нишон туман тиббиёт бирлашмасида “Янги турдаги коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудудига кириб келиши ва тарқалашининг олдини олишда фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими раҳбар органлари куч воситаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи уюшқоқлик билан ташкил этилди.

    Бошқа янгиликлар