АсосийJamiyat

Фарғонада қарама-қарши йўлга чиқиб кетган “Nexia” ҳайдовчиси ҳалок бўлди

'Фарғонада қарама-қарши йўлга чиқиб кетган “Nexia” ҳайдовчиси ҳалок бўлди'ning rasmi

2020 йил 16 февраль куни Ўзбекистон тумани “Товар” қишлоғида яшовчи 30 ёшли З.З. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинаси билан Қўқон-Яйпан автомобиль йўли бўйлаб Қулибек қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётганида, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида Даштҳасан қишлоғида яшовчи 27 ёшли фуқаро А.С.,нинг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетиб, йўл транспорт ходисаси содир этган. Натижада фуқаро З.З., тан жароҳати олиб, тумани марказий шифохонасига ётқизилган ва шу куни кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан З.З.,га нисбатан Ўзбекистон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

    Бошқа янгиликлар