АсосийJamiyat

Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари мамлакатимизнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида ҳисобда туради

'Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари мамлакатимизнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида ҳисобда туради'ning rasmi

2020 йилнинг 10 февралидан «Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома» кучга кирди (Адлия вазирлигида 3218 рақам билан рўйхатдан ўтказилган).

Ушбу Йўриқномага мувофиқ, чет элда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мамлакатимизнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида доимий ёки вақтинча консуллик ҳисобидан ўтиш учун http://consulate.mfa.uz/ веб-портали орқали масофадан интерактив консуллик хизматидан фойдаланишлари мумкин. Айни пайтда ушбу интернет-ресурс синов режимида ишга туширилган.

Вақтинчалик ва доимий консуллик ҳисобига олиш бўйича интерактив хизмат дастурий тизими техник синовдан ўтказилгандан кейин қисқа вақт ичида ўрнатилади ва йўлга қўйилади.

Шунингдек, вазирлик бошқа консуллик хизматларини босқичма-босқич интерактив асосга ўтказиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақида ҳамюртларимизга ўз вақтида маълум қилинади. 

 

    Бошқа янгиликлар