АсосийJamiyat

2020 йил бошидан Тошкент вилоятида авторадарлар 40 мингдан ортиқ қоидабузарликни аниқлади

'2020 йил бошидан Тошкент вилоятида авторадарлар 40 мингдан ортиқ қоидабузарликни аниқлади'ning rasmi

Тошкент вилоятида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, айниқса тезликни белгиланган меъёридан ошириш оқибатида содир бўлаётган йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида  замонавий, онлайн режимида ишловчи автомашинага ўрнатилган радарлар фаолият юритмоқда. 

Жорий йилнинг 1 январидан  ҳозирги кунга қадар вилоят ҳудудида ушбу авторадарлар орқали жами 40120 та тезликни меъёридан ошириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Уларга нисбатан тегишли тартибда қарорлар чиқарилиб, қарор нусҳалари “Ўзбекистон почтаси” нинг маълумотларни қайта ишлаш маркази орқали қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи ёки юридик шахснинг манзилига жўнатилди.

Шуни эслатиб ўтиш керакки, мазкур авторадарлар ташқи олди қисмига ҳаракатда, шунингдек, стационар тартибда ишлашга мослаштирилган, Германияда ишлаб чиқарилган фоторадар комплекси жойлаштирилган. Автомобиль салонига эса 16 мегапикселли фото камера ўрнатилган. Бу комплекс 1 тадан 6 тагача ҳаракат бўлаклари бўлган йўлларда йўналиш бўйлаб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган ва белгиланган тезлик талабларини бузган транспорт воситаларининг қоидабузарлигини автоматик тарзда қайд этади. Комплекс таркибига кирувчи ва автомобилнинг олди қисмига ўрнатилган махсус чироқ қоронғу ва етарлича кўринмаслик шароитида автомобиль давлат рақам белгиларини таниб олишга ёрдам беради.

Радар комплекси соатига 10 километрдан бошлаб 250 километргача бўлган тезлик қоидабузарлигини 100 метр масофадан қайд этиш имкониятига эга.

 

    Бошқа янгиликлар