1

Месси ҳеч қайси футболчи олмаган совринни қўлга киритди

СПОРТ 18.02.2020, 10:11
Месси ҳеч қайси футболчи олмаган совринни қўлга киритди

Каталониянинг “Барселона” клуби сардори Лионель Мессига “Laureus World Sports Awards” мукофоти топширилди. Шунингдек, ушбу унвонга Месси билан бир қаторда “Формула-1” мусобақаларида бир неча бора чемпион бўлиб келаётган Льюис Хэмилтон ҳам лойиқ кўрилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мазкур мукофотга иккала спортчидан ташқари теннисчи Рафаэль Надаль, голф устаси Тайгер Вудс, марафон бўйича машҳур рекорд соҳиби Элиуд Кипчоге ва мотопойгачи Марк Маркес номзод сифатида кўрсатилган эди.

Бугунга қадар мазкур совринни бирорта ҳам футболчи қўлга киритмаган эди. Лионель Месси ушбу мукофотни футболчилар ўртасида биринчи бўлиб олди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1