АсосийJamiyat

Данғарада ёниб кетган “Нексия” ҳақида маълумот берилди

'Данғарада ёниб кетган “Нексия” ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 17 февраль куни интернет ижтимоий тармоғининг бир неча каналларида “Данғарада Нексия ёниб кетди” сарлавҳаси остида видеотасвир эълон қилинган эди.  

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси томонидан ушбу ҳолат бўйича маълумот берилди. Унга кўра, жорий йилнинг 16 февраль куни соат 16:58да Фарғона вилояти, Данғара тумани ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра соат 16:55 лар атрофида Фарғона вилояти, Данғара тумани, Тошкент кўчасида жойлашган транспорт воситалари устахонаси олдида, 1985 йилда туғилган фуқаро Б.С.га тегишли “Нексия” русумли транспорт воситасининг двигатель қисмидан ёнғин чиққан.  

Ёнғин қисқа вақт ичида фуқаролар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар