АсосийJamiyat

Андижонда коллеж ўқитувчилари ўқишга келмай диплом олиб бериш эвазига 500 АҚШ доллари олаётганда ушлади

'Андижонда коллеж ўқитувчилари ўқишга келмай диплом олиб бериш эвазига 500 АҚШ доллари олаётганда ушлади'ning rasmi

Андижонда коллеж ўқитувчилари 500 АҚШ доллари олаётганда ушланди, дея маълум қилди Бош прокуратура Матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Унда, Андижон 2-маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар ва Андижон ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика коллежи ўқитувчилари Г.А ва З.Қ.лар фуқаро М.га ўрта-махсус маълумотни берувчи коллежни тамомлаганлиги ҳақидаги дипломни ўқув машғулотларига қатнашмасдан олиб бериш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Г.А. ва З.Қ.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар