АсосийJamiyat

Тошкент - Андижон йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди тўхтади

'Тошкент - Андижон йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди тўхтади'ning rasmi

2020 йилнинг 18 февраль куни соат 18:34 да №62-сонли Тошкент - Андижон йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди техник сабабга кўра, Ақча - Аблиқ перегонида тўхтади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабар берди.

Кўрилган чора тадбирлар натижасида соат 19:55 дан бошлаб мазкур поезд йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттирмоқда.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маъмурияти ноқулайлик учун барча поезд йўловчилардан узр сўради.

 

    Бошқа янгиликлар