АсосийJamiyat

"Права" олиш учун автомактабда ўқиш мажбурийлигини бекор қилиш таклиф этилмоқда

'"Права" олиш учун автомактабда ўқиш мажбурийлигини бекор қилиш таклиф этилмоқда'ning rasmi

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун автомактабларда ўқиш мажбурийлигини бекор қилиш таклиф этиляпти.

Автомобиль бошқаришга рухсат берувчи гувоҳнома олиш учун автомактабларда ўқиш мажбурийлигини бекор қилишни таклиф қиламан. Автомактабларда ўқитишдан мақсад нима? Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишми, буни мустақил ўқиб-ўрганиш ҳам мумкин. Ёки автомобиль бошқаришни ўрганишми? Буни бирор қариндош ёки таниш ёнида юриб ҳам ўрганиш мумкин. Ҳозирда мактаблар ўқитиш хизмати учун 2-3 миллион сўрайди. Мақсад пул тўлашми, бу пулни ўз қариндошимизга берсак ҳам бўлади. Барибир ЙҲХБда имтиҳон топширмагунимизча “права” бермайди. Шундай экан, ИИБ ЙХХБда имтихон топшириш учун тўловларни амалга оширган фуқаролардан аввал назарий, назарий имтихондан ўтганлардан амалий имтиҳон олиниб, имтиҳон топширганларга тоифали ҳайдовчилик гувохномаси топширилиши етарли бўлади. Мен автомактабларни қатъий беркитиш тарафдори эмасман, балки автомактабларда ўқишни ихтиёрий қилиб, автомактабларда ўқимаганлар ҳам, ўз малакаларига ишонишса, ЙҲХБ хузурида имтихон топширишларига рухсат берилишини таклиф қиламан. Бу таклифимни тегишли ваколатли органлар тасдиқлашлари жамиятимиз равнақига ҳисса қўшади. Чунки жамиятни тараққий эттирувчи куч – бу автотранспорт соҳасидир. Чунки ишлаб чиқариш ва савдо тизими яхши бўлиши учун, аввало, транспорт тизими яхши ривожланган бўлиши талаб қилинади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун автомактабларда ўқиш мажбурийлигини бекор қилишни таклиф қиламиз.

    Бошқа янгиликлар