Хабарингиз бор, қўшни давлатларда таҳсил олаётган талабалар ва уларнинг ота-оналаридан келиб тушган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида аризаларни қабул қилиш муддати 2020 йил 15 мартга қадар узайтирилди.

Мазкур масала бўйича Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида ташкил этилган вилоят Ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 18 февраль кунига қадар қабул қилинган жами аризалар сони 2719 тани ташкил этди.
Ариза берувчиларнинг 1854 нафари Қозоғистон, 94 нафари Қирғизистон ва 771 нафари Тожикистон республикаларидан ўқишини мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларига кўчириш истагини билдирган.






