АсосийJamiyat

Тошкент вокзалида коронавирус кириб келишининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик машғулот бўлиб ўтди

'Тошкент вокзалида коронавирус кириб келишининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик машғулот бўлиб ўтди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган Тошкент Шимолий вокзали ҳудудида “Коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишда тегишли хизматларнинг ҳамкорлигидаги ҳаракатлар” мавзусида махсус-тактик амалий машғулот бўлиб ўтди.

Машғулот 2020 йилнинг 19 февраль куни Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиология агентлиги ҳамда тегишли ташкилот ходимлари ҳамкорлигида ўтказилди.

Машғулотда барча тегишли ташкилотлар томонидан ўзларининг ушбу турдаги вируснинг тарқалишини олдини олишга қаратилган тезкор чора-тадбирлари ишлаб чиқилганлигини ҳамда амалий  харакатларини кўрсатиб беришди. 

Иштирокчилар тадбир давомида ўзларининг қизиқтирган саволларига ҳам жавоб олдилар.

    Бошқа янгиликлар