АсосийЖАМИЯТ

Журналист "Миллий тикланиш" партиясидан воз кечди. Кейин эса... (видео)

Кун.уз интернет нашрининг журналисти Шуҳрат Шокиржонов ўзининг  телеграм канали орқал...

'Журналист "Миллий тикланиш"  партиясидан воз кечди. Кейин эса...  (видео)'ning rasmi

Кун.уз интернет нашрининг журналисти Шуҳрат Шокиржонов ўзининг  телеграм канали орқали "Миллий тикланиш" демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров кейинги кунларда халқнинг ғазабини қўзғайдиган бир неча баёнотлар билан чиқишларидан сўнг ушбу партиядан воз кечганлигини айтди.

- Нима ҳам дердим: сўзамол ака депутат бўлиб олди. Гапираверади-да энди! Кейинги сайловгача 5 йил бор, ахир.

Кузда мени ҳам қўярда-қўймай шу партияга аъзо қилиб қўйишган эди, ҳаттоки партия аъзолик гувоҳномасини ҳам бериб юборишган эди.

Хуллас, ортиқча гапириб ўтирмайман: кечдим шу партиясидан...

Журналистнинг кеча телеграм каналига жойлаштирилган видео лавҳасида партияга аъзолик гувоҳномасини партача-парча қилиб йиртиб ташлаганини кўришингиз мумкин.

Журналистнинг ушбу видео хабаридан кейин Партия матбуот хизмати уни Ўзбекистон "Миллий тикланиш" партияси аъзолари сафидан чиқарилганлигини маълум қилди.

- Гувоҳномани йиртиб, ғалати ҳатти-ҳаракати билан PR қилмоқчи бўлган "ҳурматли" журналистимиз бир ҳақиқатни унутмасинлар:
ЎзМТДПнинг ғояси-энг муқаддас ғоядир! Ушбу партия аъзоларининг сонига эмас, сифатига эътибор қаратади.
"Чиройли қилиғингиз" сизни ЎзМТДПнинг сафидан эмас, ЗИЁЛИЛАР сафидан чиқишингизга ҳизмат қилади!, дейилади партия баёнотини жойлаштирган манбаада.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг кўзга кўринган, фаол блогерлар каналларида Алишер Қодировга аталган муносабатлар оммавий акс этмоқда.

    Бошқа янгиликлар