АсосийJamiyat

Ҳокимларнинг телеканаллар орқали халққа ҳисоб бериши таклиф этилмоқда

'Ҳокимларнинг телеканаллар орқали халққа ҳисоб бериши таклиф этилмоқда'ning rasmi

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Ҳокимларнинг телеканаллар орқали халққа ҳисоб бериши таклиф этилмоқда.

Таклиф муаллифининг фикрига кўра,  вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимлари теле ва радиоканаллар орқали аҳолига ҳар чоракда ҳисобот тақдим этиб борса, бу орқали жамоатчилик назорати кучайтирилади, энг камида эфир вақтида мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилади. Бу эса халқ билан самарали мулоқот ташкил этилиши, уларга ислоҳотлар мазмуни тўғридан-тўғри раҳбарлар орқали етказилиши ҳамда раҳбар ходимлар, ҳокимларнинг масъулияти ортишига хизмат қилиши таъкидланмоқда.

-Шу сабабли, вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимларининг теле ва радиоканаллар орқали халққа ҳар чоракда тўғридан-тўғри ҳисобот тақдим этиб бориш амалиётини жорий этишни таклиф қиламан, дейилади мурожаатда.

Ушбу таклиф инобатга олиниши учун 10 мингта овоз тўплаши керак. Мурожаат керакли овозни тўплаши учун яна 88 кун порталда туради. Айни пайтда 2000 дан ортиқ овоз тўплаб улгирди.

    Бошқа янгиликлар