АсосийЖАМИЯТ

"Uzbekistan Airways"да наврўзий чегирмалар эълон қилинди

«Uzbekistan Airways» компанияси Наврўз байрами муносабати билан республика бўйича барча қа...

'"Uzbekistan Airways"да наврўзий чегирмалар эълон қилинди'ning rasmi

«Uzbekistan Airways» компанияси Наврўз байрами муносабати билан республика бўйича барча қатновларга 50% гача чегирмалар эълон қилди. Чегирмалар 21 мартдан 23 мартгача қуйидагиларга амал қилади:

- индивидуал йўловчилар учун – 30%;

- сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), ўқувчилар, талабалар ва ЎзР ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ тизимларидаги махсус таълим муассасалари ва бошқа идораларнинг тингловчи ва ўқувчилари учун – 40%;

- оила учун (2 ёки ундан кўп одам, шунингдек, эр ва хотин; эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари; 18 ёшгача бўлган фарзандини кузатиб борадиган ота-оналар) – 50%;

- нафақахўрлар ва ногиронлар учун – 50%;

- 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган, Иккинчи жаҳон уруши давридаги меҳнати ва ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун – 50%;

- Чернобил АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқаролар учун – 50%.

Чегирмалар нафақат Ўзбекистон фуқароларига, балки чет элликларга ҳам тақдим этилади.


 

    Бошқа янгиликлар