АсосийJamiyat

Россияда ўтган ой ЙТҲга учраган ўзбекистонлик комадан чиқмай вафот этди

'Россияда ўтган ой ЙТҲга учраган ўзбекистонлик комадан чиқмай вафот этди'ning rasmi

Мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2020-йил 30-январ куни Хабаровск ўлкасида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасидан сўнг Хабаровск шаҳри касалахонасига жойлаштирилган Ўзбекистон фуқароси С.Ф. комадан чиқмай 14-феврал куни касалхонада вафот этганини маълум қилади.

Мазкур вазият Бош консулхонанинг доимий назоратида бўлган. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилинмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда эслатиб ўтадики, Россиянинг Узоқшарқий федерал округи (Aмур вилояти, Камчатка ўлкаси, Магадан вилояти, Приморе ўлкаси, Саха Республикаси – Ёқутистон, Сахалин вилояти, Яҳудий автоном вилояти, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин:

 +7-423-260-48-00,

 +7-951-018-70-07.

    Бошқа янгиликлар