АсосийJamiyat

Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

'Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди'ning rasmi

Термизда бўлиб ўтган вилоят фаоллари йиғилишида воҳадан Олий Мажлис Сенатига сайланган сенаторлар, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, туман ва шаҳарларнинг тўртта сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, жамоат ташкилотлари мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борган йиғилишда Президентимизнинг жорий йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, ташкилий масала кўрилди. Вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Абдисалом Хўжақулов Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Шунингдек, бошқарма бошлиғининг Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари этиб ҳозиргача Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Мавлуда Қобулова, 2019 йилдан бугунги кунгача Музработ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимида хизмат қилиб келган Фахриддин Менглиев ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Арзиқул Соатов бошқарма бошлиғининг Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

    Бошқа янгиликлар