Аввалроқ, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Юнус Ражабий” маҳалласида кўп йиллик 81 та дарахтларнинг қонунга хилоф равишда кесилганлиги ҳолати бўйича тўпланган ҳужжатлар ўрганилиб, айбдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Шу муносбат билан Тошкент шаҳар прокуратурасида мутасадди идоралар иштирокида мазкур ҳолат юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилди.
Тошкент шаҳар прокурорининг 2020 йил 23 февралдаги буйруғи билан Яккасарой туман прокурори Н.А.Аллабергеновага ўз хизмат вазифасини лозим даражада бажармай, туманда қонунлар ижроси устидан етарли прокурор назоратини ўрнатмагани учун “хайфсан” эълон қилинди.






