АсосийJamiyat

Бўстонлиқ туманининг айрим йўлларида автомобиль ҳаракати вақтинча тўхтатилади

'Бўстонлиқ туманининг айрим йўлларида автомобиль ҳаракати вақтинча тўхтатилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 25-26-27-28 февраль кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 33 километридан (Бўстонлиқ тумани, “Абай” аҳоли яшаш жойига кириш қисмидан) 54 километригача (Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳрига кириш қисми) бўлган қисмида соат 10:30 дан 15:00 га қадар вақтинчалик автомобиль ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур чеклов ушбу йўлда велосипед спортининг “Шоссе” йўналиши бўйича “В.Искандаров” хотирасига бағишланган Халқаро турнир ва мусобақа иштирокчиларини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади. 

Ушбу муносабат билан Бўстонлиқ туманига дам олиш мақсадида борувчи ва ушбу йўлдан мунтазам ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга 4Р6 “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобиль йўлидан (Чирчиқ шаҳар орқали) ҳаракатланиш тавсия этилади.

 

    Бошқа янгиликлар