Жорий йилнинг 5 мартидан 30 апрелига қадар «Афросиёб» юқори харакатланувчи тезюрар поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади. Рейс «Тошкент – Самарқанд» йўналишида ҳар пайшанба кунлари амалга оширилади.
Маълумот учун, ҳозирги вақтда Самарқанд шаҳри орқали учта поезд, жумладан, транзит поездлар (Қарши ва Бухоро йўналишида) қатнайди.
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами ёки жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.






