1

"Машъал" эртага тақдимот маросимини ўтказади

СПОРТ 17.03.2015, 14:38
"Машъал" эртага тақдимот маросимини ўтказади

Бу мавсум юқори мақсадларни кўзлаётган Муборакнинг "Машъал" клуби Олий лига 1-турини сафарда Наманганнинг "Навбаҳор" клубига қарши ўтказгани боис 2-тур олдидан клуб мухлисларга янги футболчиларни таништиради, дея хабар беради клуб расмий сайти. 20 март куни "Андижон"ни қабул қиладиган "газчилар" шу ўйин олдидан мухлислар билан ҳам учрашади. Бу ҳақда sports.uz нашри хабар қилади.

Янги футболчилар билан тақдимот 18 март куни 11:00 да бошланади. Ушбу маросимга барча ОАВлари ва мухлислар таклиф этилади.

Учрашувда ОАВ ва мухлислар жамоамизга янги келиб қўшилган футболчилар билан танишиш, раҳбарият ва мураббийлар штаби билан суҳбатлашиш, клубнинг қолган аъзоларига ўз рақамларини топшириш, мавсумдаги либосларни кўриб чиқиш ва бошқа бир неча қисмлардан иборат дастурда иштирок этишади.

Ундан ташқари ўтган мавсум ёшлар лигаси чемпионлигини қўлга киритган "Машъал" ёшларига ўз медаллари тантанали равишда топширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1