Sevimli

Роналду ўйин вақтида испаниялик мухлисларни ҳақоратлагани маълум бўлди

СПОРТ 17.03.2015, 15:59
Роналду ўйин вақтида испаниялик мухлисларни ҳақоратлагани маълум бўлди

Криштиану Роналду 15 март куни ўтказилган “Реал” ва “Леванте” ўйини вақтида трибунадаги мухлисларни ҳақорат қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Marca нашри маълумотларига таяниб, Kun.uz нашри хабар беради.

Испаниядаги La Sexta телеканали орқали Роналду қай тариқа мухлисларга ҳақоратомуз муносабатда бўлгани кўрсатилган. «Леванте»га қарши кечган учрашувнинг иккинчи бўлимида мадридлик мухлислар футболчиларнинг ўйинидан норози бўлишиб, ҳуштакбозлик қилишган. Бунга жавобан эса, португалиялик футболчи уларга томон қарата «fodanse» (испанчадан таржимада “бор ўша ёққа” маъносини англатади) сўзини айтган.

Шарҳлар