Sevimli

Тошкентда йўловчи автобуси бутунлай ёниб кетди

ЖАМИЯТ 18.03.2015, 12:26
Тошкентда йўловчи автобуси бутунлай ёниб кетди

Кеча, 17 март куни "Чилонзор буюм бозори” дан Сирғали туманига кетиш йўлида Mercedes-Benz маркали йўловчи автобусида ёнғин юзага келди.

Facebook даги "Водители Ташкента” гуруҳи иштирокчилари автобуснинг ёниб кетаётган суратлари ва видеосини интернет тармоғига  жойлашган, дея хабар беради uz24.uz нашри. Суратларда автобус бутунлай ёнаётганини кўриш мумкин.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, йўловчилар жабр кўрмаган ва вақтида эвакуация қилинган. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф қилишган.

Шарҳлар