1

Вадим Абрамов: Бундай шармандаликка чидаш қийин, мухлислардан кечирим сўрайман

СПОРТ 18.03.2015, 12:37
Вадим Абрамов: Бундай шармандаликка чидаш қийин, мухлислардан кечирим сўрайман

Хабарингиз бор, ОЧЛ "С" гуруҳида иштирок этаётган Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси навбатдаги турда Қатарнинг "Ал Садд" клуби меҳмони бўлиб, йирик 6:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мазкур учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжумани "темирйўлчилар" бош мураббийи Вадим Абрамов ўйин ҳақида қуйидагича фикр билдирди:

- Ўйинни яхши бошлаган эдик. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида нисбатан устунлик ҳам қилдик. Бироқ рақиб бизни бир неча бор қарши ҳужумда жазолади. Ҳимоямиз бунга дош бера олмади. Мезбонлар ҳотиржамлик ҳар бир вазиятдан унумли фойдаланди. Кетма-кет киритилган голлардан сўнг нима бўлаётганини тушунмай қолдик. Иккинчи бўлимда хатоларимизни тузатитишга уриндик, аммо якуний натижа барчага маълум. Бундай шармандаликка чидаш қийин. Бунинг учун мухлислардан кечирим сўрайман.

Ушбу натижадан сўнг Қатарликлар гуруҳда 7 очко тўплаб етакчилик қилаётган бўлса, "Ал Ҳилол" (4 очко) ва "Фулад" (3 очко) кейинги ўринларни банд этган. "Локомотив" эса 1 очко билан сўнгги поғонада бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, "Темирйўлчилар" навбатдаги учрашувни 8 апрель куни яна "Ал Садд"га қарши ўтказади, бироқ бу сафар ўз майдонида. Бу учрашувда жамоа йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб, ғалаба қозонишини кутиб қоламиз.

Манба: sports.uz 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1