Россия Федерациясининг Краснодар шаҳридаги қурилиш объектларидан бирида баландликдан йиқилиб тушиш ҳамда Волгоград вилояти Иловля туманида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган юртдошларимизнинг жасадларини Ўзбекистонга қайтариш билан боғлиқ ҳуқуқий-ташкилий масалалар олиб борилаётгани маълум қилинган эди.
Вафот этганларнинг жасади Краснодар – Ташкент рейси орқали Ўзбекистонга олиб келинди.
Қайд этиш лозимки, Краснодар шаҳрида вафот этган фуқаронинг ихтиёрий тиббий суғуртаси мавжуд бўлган ва мазкур суғурта полисида жасадни ватанга қайтариш хатари ҳам суғурталангани сабабли, марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга жўнатиш билан боғлиқ харажатлар суғурта компанияси томонидан қоплаб берилган.






