"Фейсбук" ижтимоий тармоғида Самарқандда яшовчи фуқаро Шаҳноза Халикова "Humo" терминали йўқлиги боис "Humo" пластик картасидан контракт учун пул ўтказа олмаётганидан шикоят қилган.
Халқ банки мазкур ҳолатни ўрганиб чиқди. Аниқланишича, ҳақиқатан ҳам банк кассаларида муаммолар мавжуд бўлган. 2020 йил 1 мартидан Халқ банкининг барча кассалари "Humo" терминаллари билан таъминланади, дея хабар беради банк матбуот котиби.
Юқоридаги ҳолат бўйича Халқ банки мижозлардан узр сўради ва ушбу камчиликлар тез орада бартараф этилишини маълум қилди.






