Ўзбекистон Республикаси фуқароси, юридик фанлари дкотори, профессор в.б., шу жумладан Тошкент давлат юридик университети проректори лавозимида ишлаб келаётган Исломбек Рустамбеков Рустамбекович дунёдаги машҳур учта халқаро арбитраж марказлари арбитри рўйхатига киритилди.
Жумладан у Гонконг халқаро арбитраж маркази (HKIAC), Куала-Лумпурдаги Осиё халқаро арбитраж маркази (AIAC) (Малайзия) арбитри ҳамда Вена халқаро арбитраж маркази (VIAC) (Австрия) томонидан тавсия этиладиган мутахассислар рўйхатига киритилди, деб хабар бермоқда Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоева.
Шунингдек, у Халқаро арбитрлар институти (CIArb), Ҳамжамият ҳуқуқшунослар ассоциацияси (CLA) (Буюк Британия) ва Тижорат арбитражи халқаро ассоциацияси (ICCA) (Нидерландия) аъзоси бўлди.
"Исломбек Рустамбеков “Халқаро тижорат арбитражи” ўқув дастури ва ушбу фан бўйича биринчи дарслик муаллифидир. Унинг муаллифлиги остида халқаро арбитраж ва медиация масалаларига бағишланган бир қатор ўқув қўлланмалар ва илмий нашрлар эълон қилинган",— дейилади хабарда.