АсосийJinoyat

Яна жиноят, яна ўша таъқиқланган дорилар...

'Яна жиноят, яна ўша таъқиқланган дорилар...'ning rasmi

Ички ишлар вазирлиги расмий саҳифасида жойлаштирилган хабарда келтирилишича, 20 февраль куни Риштон тумани ИИБ ва ДХХ Риштон туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қўқон шаҳрида яшовчи 29 ёшли Н.Н. ва 42 ёшли М.Б.лар Риштон тумани "Қалайнов" МФЙ ҳудудида махсус харидорга 4 000 000 сўм ва 400 АҚШ доллари эвазига жами 1 400 дона “Трамадол ланначер 50mg” таблеткаларига ўхшаш таблеткаларини сотишган вақтида, ашёвий далил билан ушланишган.

Экспертиза хулосасида расмийлаштириб олинган ушбу 1 400 дона таблеткаларни соф вазни 70 грамм “Трамадол ланначер 50mg” таблеткалари эканлиги аниқланган. Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Н.Н. ва М.Б.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жинояит иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар