АсосийJamiyat

Поп туман ИИБда Адвокат ҳуқуқларига дахл қилиняптими?

'Поп туман ИИБда Адвокат ҳуқуқларига дахл қилиняптими?'ning rasmi

Шу йил 28-февраль куни  "facebook" ижтимоий тармоғида "Энди Поп туман ИИБда Адвокат ҳуқуқларига дахл қилинди" сарлавҳаси билан ахборот тарқатилди. 

Айни пайтда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу хабар юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида қуйидагилар маълум бўлди. 

Шу йил 18 феврал куни тунги соат 02.50ларда Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Поп тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзининг бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашинасини Наманган вилояти, Поп тумани, “Водий” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Пунгон-Наманган” автомобиль йўлининг 10 км.да “Наманган” йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётганида орқа томонидан ҳаракатланиб келган давлат рақам белгиси бўлмаган оқ рангли “Кобальт” русумли автомашина йўл четига қисиб тўхтатиб, автомашина ичидан 3 нафар ноъмалум шахслар тушиб ҳайдовчи ўринидиғи остида бўлган, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли полиетилен пакетдаги пулларни очиқдан-очиқ талон-тарож қилиб, воқеа жойидан ноъмалум томонга яширинганлигини баён қилган. Мазкур ҳолат юзасидан 18 февраль куни Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ишлари натижасида жиноятни Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи тўрт нафар фуқаро содир этгани аниқланиб, ўғирланган пуллар баённома орқали текшириб кўриш учун улардан ҳолислар иштирокида олинган. 

2020 йил 27 февраль куни жиноятни содир этганларнинг бири ўз айбига иқрорлик аризасини ёзиб, босқинчилик йўли билан кўлга киритган пулларини яшаш уйидан олиб тақдим қилиш учун Чуст туманидаги яшаш хонадонига ИИБ ходимлари билан биргаликда кетган. 

Ушбу шахсга нисбатан шу куни МЖтКнинг 183-моддаси тартибида Маъмурий ишлар бўйича Чуст туман суди томонидан 15 кун қамоқ жазоси тайинланиб, жазони ўташ учун Чуст тумани ИИБ ВСХга жойлаштирилган. 

Мазкур ҳолатлар бўйича 27 февраль куни Поп туман ИИБ биносига келган ҳимоячи Л.Тўхтамуродовага ИИБ бошлиғининг ўринбосари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилган. 

28 февраль куни фуқаронинг ҳимоя ҳуқуқлари таъминланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 4-қисми “а” банди билан гумон қилинувчи тариқасида жалб этилиб, сўроқ қилинган. 

 Гумон қилинувчи фуқаро 28 февраль куни соат 21:00 ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, Поп тумани ИИБ ВСХга жойлаштирилган.

Хозирги кунга қадар мазкур жиноят иши бўйича ҳимоячи Л.Тўҳтамуродова томонидан бирон бир фуқарони ҳимоя қилаётганлиги тўғрисида жиноят иши юритувига бириктирилган терговчига ордер тақдим қилинмаган, ИИБ биносига ўрнатилган барча кузатув камераларидаги видеёзувлар эса сақланиб келинмоқда. Шунигдек, гумонланувчининг онаси томонидан ўғлининг калтакланганлик эҳтимоли юқори деган маълумоти юзасидан шуни маълум қилмоқчимизки, ушбу шахсга нисбатан хеч қандай руҳий ёки жисмоний тазйиқ ишлатилмаган.  

 


 

 

    Бошқа янгиликлар