АсосийJamiyat

Халқ таълими вазири ижтимоий тармоқлардаги суратларга муносабат билдирди

'Халқ таълими вазири ижтимоий тармоқлардаги суратларга муносабат билдирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиларининг сочини чизғичда ўлчанаётгани тасвирланган суратлар тарқатилган эди.

 Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ушбу ҳолатни «Қош қўяман деб кўз чиқариш" дея баҳолади.  

Вазир ўзининг телеграм саҳифасида ҳеч қайси топшириқда болаларни сочини чизғичда ўлчаб, расмга олиб, телеграмда тарқатиш керак деб ёзилмаганлигини айтади. 

- Кимдир қаердадир жуда қаттиқ ишлаётганини кўрсатиш учун шундай қилгандир шекилли… Қани энди, таълим сифатини яхшилаш ва ўз малакасини ошириш бўйича Қарорларни шунчалик жон куйдириб ижро этишса жойларда…— дея ҳолатга муносабат билдиради Шерзод Шерматов.

    Бошқа янгиликлар