АсосийJamiyat

Ички ишлар вазирлиги ходими навбатдаги рақибини нокаутга учратди

'Ички ишлар вазирлиги ходими навбатдаги рақибини нокаутга учратди'ning rasmi

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (5-0, 5 КО) бешинчи жангида ҳам ғалаба қозонди.

Техас штатининг Фриско шаҳрида бўлиб ўтган бокс кечасида Исроил Мадримов венесуэлалик Чарли Наваррога (29-10, 22 КО) қарши рингга чиқди. 10 раундга мўлжалланган жанг 6-раундда якунланди. Ўзбекистонлик боксчи тажрибали рақибини аввалига нокдаун ҳолатига туширди, кейин эса зарбалар серияси орқали уни яна бир марта қулатгач, ҳакам жангни тўхтатиб, техник нокаут қайд этди.

Беллашувда ғолиб бўлган хоразмлик Исроил WBA чемпионлик камари учун биринчи рақамли даъвогарга айланди.

Юртдошимиз ҳамда ҳамкасбимиз Исроил Мадримовга бундан кейинги чиқишларида улкан зафарлар тилаб қоламиз!

ИИВ Ахборот хизмати

 

    Бошқа янгиликлар