Sputnik Туркия нашри хабарига кўра, Маҳир Бозтепе Истанбул хавфсизлик бош бошқармасида олиб кетилмоқда.
"Полиция бизнинг Истанбулдаги офисимизга келди. Яна бир ходим қўлга олинди. Яна уч ходимимиз кечадан буён Анқарадаги полицияда, куни кеча кечқурун уларнинг хонадонларига миллатчилар бостириб кирган эди. Туркия, бу нимаси?”, - дея ёзган Twitter᾽да “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньян.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анқарада Sputnik Туркиянинг уч нафар ходимининг уйига номаълум шахслар бостириб киришга урингани хабар қилинганди. Улар полицияга шикоят аризасини ёзгандан сўнг алоқага чиқмай қўйган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Туркия ҳукуматидан вазиятга аралашишни ва бўлиб ўтган воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаштиришда кўмаклашишга чақирган эди.






