АсосийJamiyat

Самарқандда ҳайдовчилар жанжали жиноят билан якунланди

'Самарқандда ҳайдовчилар жанжали жиноят билан якунланди'ning rasmi

Самарқанди вилоятида ҳайдовчилар ўртасидаги жанжал жиноий тус олди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Келтирилишича, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, "Ойтамғали" МФЙда яшовчи, 1996 йилда туғилган Ў.С. ўзига тегишли бўлган "Дамас" русумли автомашинасида Лойиш шаҳарчаси йўналишида ҳаракатланиб бораётган вақтида у билан бир йўналишда орқадан келаётган "Кобальт" русумли автомашина ҳайдовчиси унга қўли билан тўхташ ишорасини қилади. Ў.С. автомашинасини тўхтатганда, "Кобальт" русумли автомашина ҳайдовчиси Оқдарё тумани "Янгиобод" МФЙда яшовчи, 1972 йилда туғилган Н.Ж. унга "йўлга қараб ҳайдасанг бўлмайдими, йўл белгисини билмайсанми" деб бақириб ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб юз қисмига қўли билан муштлаб, юз соҳасига боши билан уриб тан жароҳати етказган.

Тиббий хулосага кўра, фуқаро Ў.С.нинг танасида, яъни бурун соҳасида қонталаш, бурун суягининг синиши каби жароҳатлар аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар