АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг 3 та шаҳрида “Нархоз”нинг филиали очилади

'Ўзбекистоннинг 3 та шаҳрида “Нархоз”нинг филиали очилади'ning rasmi

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган “Йўл харитаси” лойиҳасида уч шаҳарда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг филиаллари очилиши айтилган.

Улар:

2022 йил Қарши шаҳрида;

2023 йил Нукус шаҳрида;

2024 йил Урганч шаҳрида

Бу борада ҳудудларда кадрларга бўлган талабни ўрганиш, кадрларга талаб мавжуд бўлган ҳудудларда ҳокимликлар билан келишилган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, ҳокимликлар ёрдамида йиллар кесимида университет филиали ташкил этиш учун моддий техника базасини яратиш, йиллар кесимида ҳудудларда университет филиалларида ўқув жараёнини ташкил этиш, давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига киритиш режалаштирилган.

 

 

    Бошқа янгиликлар