АсосийJamiyat

Бухоролик ихтирочи аёл “Болалар хавфсизликда” лойиҳасини ишлаб чиқди

'Бухоролик ихтирочи аёл “Болалар хавфсизликда” лойиҳасини ишлаб чиқди'ning rasmi

Бухоро нефть ва газ саноати касб – ҳунар коллежи ўқитувчиси Умида Раҳматова “Children are safe” яъни “Болалар хавфсизликда” лойиҳасини ишлаб чиқди

Лойиҳанинг мақсади телекоммуникация тизимида фойдаланиладиган қурилмалар, масалан, Smart Phone WiFi ёрдамида уй шароитида электр энергиясини бошқариш блокини яратиш имкониятини берувчи модел ва алгоритмларни ишлаб чиқишдан иборатдир.

Айтиш жоизки, “ақлли уй” концепциясининг узвий қисми саналган бу лойиҳа устидаги изланишлар самарасини берди. Бошқарув блокида зарур қурилмалар учун дастурий таъминот ишлаб чиқилди. У электр энергиясидан нафақат хавфсиз, балки тежамли фойдаланишга шароит яратади. Бола уйда ёлғиз қолганда энди хавотирланмаса ҳам бўлади. Чунки бу пайтда электр энергияси бошқарув блоки воситасида тармоқдан узиб қўйилади.

-Бу соҳадаги дастурий маҳсулотлар дунё бозорида жуда қиммат туради,- дейди ихтиро муаллифи. - Биз таклиф этаётган лойиҳа амалиётга тадбиқ этилса, бошқарув блоки ўрнатиладиган ҳар бир объект (уй) учун 1000 дан то 6 минг АҚШ долларигача иқтисод қилиш мумкин.

Айтмоқчи, ушбу лойиҳа “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” республика танловида алоҳида эътироф этилди. Унинг муаллифи шу танлов ғолиблари қаторидан ўрин олди.

    Бошқа янгиликлар