АсосийJamiyat

Ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилган бухоролик аёлга 8 сотих ер берилди

'Ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилган бухоролик аёлга 8 сотих ер берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳар “Мохи-хосса” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Кўлба аҳоли пункти, 19-уйда яшовчи фуқаро М.Насуллаеванинг видеомурожаати тарқалди. 

Унда билдирилган мурожаат Бухоро шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат хизмати Бухоро шаҳар филиали, “Мохи-хосса” МФЙ раиси ҳамда томорқа ер эгалари иштирокида ўрганилди.

Маълум бўлишича, фуқаро 8 сотих томорқа ажратиб беришни сўраб, бир неча маротаба шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилган. “Мохи-хосса” МФЙ Кўлба аҳоли пунктида яшовчи фуқаролар қаторида М.Насуллаева ҳам 1999-2000 йилларда 8 сотихдан дала томорқасига эга бўлгани аниқланди. Аммо бу хонадон эгаси оилавий келишмовчилик сабабли 2001 йилда эгалигидаги 8 сотихли дала томорқасини уй-жой қуриш учун бошқа кишига сотиб юборган.

2019 йилда фуқаро М.Насуллаева янгидан томорқа олиш мақсадида шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилган. Шундан сўнг ишчи гуруҳи томонидан “Мохи-хосса” МФЙ Кўлба аҳоли пунктида жойлашган фуқаролар томонидан фойдаланиб келинаётган томорқа ерлари ўрганилди. Шу жойнинг ўзида аҳолига томорқадан самарали фойдаланиш кераклиги тўғрисида тушунтириш берилди.

Фуқаро М.Насуллаеванинг оилавий шароитини инобатга олиб, мавжуд аҳоли хонадонларининг томорқа еридан 2 сотихдан, жами 8 сотих томорқа ери ажратиш бўйича тегишли фуқаролар билан келишувга эришилди. Шу йил 1 март куни “Мохи-хосса” МФЙ раиси ҳамроҳлигида фуқаро М.Насуллаева хонадонида бўлиб, унга видеомурожаати юзасидан тегишли тартибда тушунтириш берилди.

    Бошқа янгиликлар