1

1 мартдан электр ҳисоблагичларни қиёслаш харажатлари қиёслашдан ўтказган ташкилотлар ҳисобидан қопланади

ЖАМИЯТ 02.03.2020, 14:43
1 мартдан электр ҳисоблагичларни қиёслаш харажатлари қиёслашдан ўтказган ташкилотлар ҳисобидан қопланади

“Тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш тартибини соддалаштириш ва бизнес муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 мартдан бошлаб:

  • электр энергиясининг барча истеъмолчиларига электр ҳисоблагичларни даврий қиёслашдан ўтказиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди;

 

  • ушбу ташкилотларга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда, қиёслашдан ўтказиш харажатлари мазкур ташкилотларнинг ҳисобидан қопланади.

Қарорга кўра, электр ҳисоблагичлар ДХМлар орқали фақат ҳисоблагичнинг созлиги ёки қўллашга яроқлилиги, метрологик таснифлари бўйича мунозарали саволлар туғилганда қиёслашдан ўтказилади.

Шунингдек, 2020 йилда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг ҳудудий ташкилотлари таркибида  темир-бетон таянчлари, металл ва бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехлари ва қурилиш бўлинмалари ташкил этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1