1

Энди Ўзбекистонда ҳам “ақлли уй”лар қурилади

ЖАМИЯТ 02.03.2020, 15:44
Энди Ўзбекистонда ҳам “ақлли уй”лар қурилади

Куни кеча юртимизда яна бир қурилиш компаниясига асос солинди. Қўшни Қозоғистон Республикасининг қурилиш соҳаси етакчиси BI Group ҳамда Murad Buildings янги NRG қурилиш компаниясини ташкил этилганини эълон қилишди. Янги ташкил этилган корхонанинг илк сармоявий лойиҳаси Тошкентнинг Миробод туманида NRG Oybek турар-жой комплексини қуриш бўлади: ҳамкорлар лойиҳага 33 млн. доллар инвестиция киритмоқда ва деярли 60 минг кв. метр турар-жойни 2021 йил августда топшириш режалаштирилган.

Ҳамкорлар Ўзбекистонда қурилиш ва менеджментнинг илғор усуллари, қурилиши материаллари ва уларни қўллаш амалиётлари, шунингдек лойиҳаларни режалаштириш учун рақамли ечимларга катта урғу беришни режалаштирмоқдалар. Жаҳоннинг энг сўнгги технологик ечимларини ўзида акс эттирган «ақлли уй» ва «ақлли таъмирлаш» каби технологиялар асосида уйни, ақлли бошқаришга катта эътибор қаратишларини билдирдилар. Масалан, шлагбаумлар ва подъезд эшикларининг очилиши, хавфсизлик тизими, коммунал сарф-харажатларни оптималлаштириш — буларнинг барчаси мазкур уйларда истиқомат қилувчилар томонидан мобиль иловалар ёрдамида узоқдан туриб назорат қилинади ва бошқарилади.

–NRG — бу маслакдошлар иттифоқи. Биз ўзимизнинг энг муҳим вазифамизни бирдек кўрамиз, ҳар томонлама қулай иншоотлар қуриш ҳамда сервис тақдим этиш истагидамиз. Қозоғистонлик ҳамкоримиз Ўзбекистон бозорига девелопментда инновацион ёндашув, жараёнларни рақамлаштиришда катта тажриба ва Ўзбекистон Республикаси Президенти бу йил Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида муҳимлигини таъкидлаган инвестициялар билан кириб келмоқда. Компанияларимизнинг ҳамкорликдаги иши қуриб битказилган турар-жойлар ҳажмини кенгайиши, уларнинг сифатини ошиши ва истеъмолчи учун нархларни пасайишига олиб келишини кутмоқдамиз, — дейди Murad Buildings компанияси асосчиси ва раҳбари Мурад Назаров.

«Ишончим комилки, BI Group ва Murad Buildings ҳамкорлик доирасида ҳақиқатан ҳам ноёб, ўта илғор лойиҳаларни амалга оширади. Бизнинг ўз соҳамиздаги билимларимиз, экспертиза ва орттирган тажрибамиз қўшма компаниянинг муваффақияти учун жуда яхши асос яратади. BI Group юқори корпоратив стандартларни ва илғор технологик ечимларни, Murad Buildings эса — Ўзбекистон бозорини тушунишни, йўлга қўйилган амалий алоқаларни, ишончли етказиб берувчиларнинг кенг доирасини ва яхши йўлга қўйилган бизнес-жараёнларни киритади. Биз шунчаки уйлар қурмаймиз — бизнинг ёндашувимиз шу уйларда истиқомат қилувчилар учун уларнинг ҳаёт сифатини янги даражага кўтарадиган пухта ўйланган экотизим яратишни кўзда тутади», — таъкидлайди BI Group директорлар кенгаши раиси Айдин Раҳимбаев.

Тошкент лойиҳасини амалга оширишдан ташқари NRG компанияси Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам янги инвестиция лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1