Қишнинг сўнгги кунларида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси PR-хизматлари учун “Самарали PR-хизмат: замонавий тендециялар ва зарурий кўникмалар” мавзусида уч кунлик семинар-тренинг ташкил қилинди. Бундан кўзланган мақсад — энди ўз фаолиятини бошлаган PR-хизматлари ходимлари малакасини ошириш, уларнинг профессионал билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборат. Тренингда республикамизнинг 14 та ҳудудидан ташриф буюрган 25 нафар ҳудудий матбуот хизматлари ҳодимлари иштирок этди.
Лойиҳанинг жамоатчиликни хабардор қилиш кампанияси доирасидаги барча тадбирлар «Менинг уйим» номи билан амалга оширилмоқда. Аҳолининг кўчмас мулкни онлайн рўйхатга олиш масаласида билимларини ошириш бўйича онлайн платформа ҳамда барча қизиқтирувчи саволларга тезкор равишда жавоб топиш учун телеграм-бот яратилмоқда.
Унда иштирокчилар ташкилот тизимида PR фаолиятни ташкил этиш ва бошлаш, PR матнлар ёзиш ва уларни режалаштириш, PR стратегияларни тузиш ва уларнинг самарасини мониторинг қилиш, ОАВлари билан ҳамкорлик қилиш, ижтимоий тармоқларда PRни қўллашда замонавий трендлардан фойдаланиш, корпортив бренд ва имидж мавқеини шакллантириш каби йўналишларда олган назарий билимларини амалиётда интерфаол машғулотлар орқали мустаҳкамлаб олдилар.
Иштирокчилар яъни ҳудудий матбуот хизматлари вакиллари тренингда олган билим ва кўникмаларини жойларда ўз фаолиятлари давомида самарали қўллашлари ва ўз навбатида, аҳоли ўртасида кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш онлайн хизматларини тарғибот қилишга йўналтирадилар.