1

Навоийда профилактика инспектори уйининг балконига осилиб қолган болани сақлаб қолди

ЖАМИЯТ 03.03.2020, 09:21
Навоийда профилактика инспектори уйининг балконига осилиб қолган болани сақлаб қолди

2020 йил 2 март куни соат 02:00 ларда профилактика инспектори лейтенант Аббос Рўзиқулов ва профилактика катта инспектори катта лейтенант Адхам Пирназаровлар тунги навбатчилик вақтида ёш боланинг ёрдам сўраб бақирганлиги овозини эшитишади ва овоз келаётган томонга қараб югуришади.

У ерга етиб боришганида не кўз билан кўришмасин 4- 5 ёшлар атрофидаги  бола Жасорат кўчаси 23 уйнинг 4 қавати балконидан осилиб турганди. Шундан сўнг, профилактика инспектори Аббос Рўзиқулов профилактика катта инспектори катта лейтенант Пирназаров Адхам ва профилактика инспектори ёрдамчиси Жўрабек Баракаевларнинг ёрдамига таяниб 4 каватга кўтарилади ва 2014 йилда туғилган Р. К ни қутқариб қолади. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Арзимагандек кўринган мазкур ҳолат аслида мудҳиш якун топиши  ҳам мумкин эди, аммо ташкил этилган тунги навбатчилик ҳамда профилактика инспекторининг жонбозлиги туфайли бир инсоннинг ҳаёти сақлаб қолинди. 

Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз Навоийда иккинчи марта профилактика инспектори жасорат кўрсатмоқда, аввалги сафар Зарафшон шаҳрида мудҳиш жиноятнинг олди олинган эди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1